Сайт тест режимида ишламокда.

Нанотехнологиялар ва инновацион материаллар: Ўзбекистон-Япония илмий мулоқоти

07.08.2026 / 17:01

image

Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтида Япониянинг “Interactive Corporation” AJ вакили Тсунетака Кавабе иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида полиетилендан нанотолалар ишлаб чиқариш технологияси, ушбу йўналишда қўлланиладиган замонавий ускуналар, уларни харид қилиш имкониятлари ҳамда мазкур технологиядан институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятида фойдаланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида томонлар нанотехнологиялар соҳасининг ривожланиш тенденциялари, янги авлод инновацион материалларини яратиш, мазкур йўналишда қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, институт ва “Interactive Corporation” AJ ўртасида келгусидаги илмий-техник ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ишланмаларни ривожлантириш ҳамда илғор технологияларни амалиётга жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш ва истиқболда биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ушбу ҳамкорлик янги илмий натижалар, инновацион ишланмалар ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.