Ўсимликларнинг «соғлигини» энди замонавий ускуналар аниқлайди
03.08.2026 / 10:51

Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг Техник экинларнинг экологик физиологияси ва генетикаси лабораториясида қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлган янги илмий босқич бошланди. Бугунги кунда энг долзарб вазифалардан бири — ҳосилдорликни олдиндан башорат қилиш, экинларнинг қурғоқчилик, юқори ҳарорат ва тупроқ шўрланиши каби стресс омилларига чидамлилигини баҳолашдир. Институтдаги мазкур лаборатория халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори аниқликдаги ускуналар билан жиҳозланган: GFS-3000 тизими газ алмашинуви ва флуорестсенция ўлчаш ускуна дала шароитида, ўсимликка шикаст етказмаган ҳолда унинг фотосинтез фаоллигини реал вақт режимида ўлчайди.
Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг Техник экинларнинг экологик физиологияси ва генетикаси лабораториясида қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлган янги илмий босқич бошланди.
Бугунги кунда энг долзарб вазифалардан бири — ҳосилдорликни олдиндан башорат қилиш, экинларнинг қурғоқчилик, юқори ҳарорат ва тупроқ шўрланиши каби стресс омилларига чидамлилигини баҳолашдир.
Институтдаги мазкур лаборатория халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори аниқликдаги ускуналар билан жиҳозланган:
GFS-3000 тизими газ алмашинуви ва флуорестсенция ўлчаш ускуна дала шароитида, ўсимликка шикаст етказмаган ҳолда унинг фотосинтез фаоллигини реал вақт режимида ўлчайди.
Ўсимликнинг СО₂ ютиш қобилияти, сув сарфи, барг орқали газ алмашинуви ва фотосистемаларнинг ишлаш самарадорлиги аниқланади.
Физиологик ва биокимёвий кўрсаткичлар таҳлили орқали ўсимликда кўринадиган белгилар (симптомлар) ҳосил бўлмасданоқ унинг ички ҳимоя механизмлари ва стрессга мослашуви ўрганилади.
Мазкур ускуналар ёрдамида экинларнинг келгуси ҳосилдорлик салоҳиятини ҳали гулламасдан ва ҳосил тугмасидан олдин илмий асосда башорат қилиш имконияти яратилади. Ўсимликларнинг сувга ва стрессга муносабати олдиндан аниқланиб, суғориш ҳамда парвариш тадбирларини оптимал режалаштиришга ёрдам беради.
Маълумот ўрнида: Институт бошқа илмий-тадқиқот муассасалари, олий таълим масканлари, селекция ва уруғчилик марказлари ҳамда фермер ва боғдорчилик хўжаликлари учун шартнома асосида юқори аниқликдаги таҳлил хизматларини йўлга қўйди.
