Сайт тест режимида ишламокда.

Хоразм Маъмун академияси Германияда эътироф этилди

30.07.2026 / 11:44

image

Германиянинг Штутгарт шаҳрида Германия Федерал Таълим, оила ишлари, қариялар, аёллар ва ёшлар вазирлиги ҳамда UNESCO бўйича Германия комиссияси томонидан "Барқарор ривожланишда таълимга содиқлиги учун" мукофотлари топширилди. Ушбу нуфузли эътирофга сазовор бўлган 30 та ташаббус қаторида Хоразм Маъмун академияси ҳам алоҳида тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Хоразм Маъмун академияси раиси, профессор Икрам Абдуллаев иштирок этди.

Германиянинг Штутгарт шаҳрида Германия Федерал Таълим, оила ишлари, қариялар, аёллар ва ёшлар вазирлиги ҳамда UNESCO бўйича Германия комиссияси томонидан "Барқарор ривожланишда таълимга содиқлиги учун" мукофотлари топширилди. Ушбу нуфузли эътирофга сазовор бўлган 30 та ташаббус қаторида Хоразм Маъмун академияси ҳам алоҳида тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида Хоразм Маъмун академияси раиси, профессор Икрам Абдуллаев иштирок этди.

Хоразм Маъмун академияси (Хива) ҳамда Кведлинбургдаги Фачверкзентрум (Синч девор уйлар маркази) Жаҳон мероси ва барқарор ривожланиш таълимини муваффақиятли уйғунлаштиргани, шунингдек, "Маданий биноларни асллигича сақлаб қолиш" лойиҳаси доирасида ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка асосланган халқаро ташаббусни амалга оширгани учун эътироф этилди.

Ушбу мукофот Хоразм Маъмун академиясининг маданий меросни асраб-авайлаш ва барқарор ривожланиш йўлидаги халқаро ҳамкорликдаги фаолиятининг яна бир муҳим эътирофи бўлди.