Сайт тест режимида ишламокда.

Ўзбекистон-Хитой: илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик

29.01.2026 / 17:33

image

Ўзбекистон-Хитой: илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик

Фанлар академияси Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи Методик маркази ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Тсингҳуа (Қингҳуа) университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамда маданий ҳамкорликнинг шаклланиш модели, унинг ривожланиш босқичлари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашишдан иборат бўлди. Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги тарихий алоқалар, замонавий ҳамкорлик йўналишлари ҳамда илм-фан ва таълим соҳасидаги ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Учрашувда Ўзбекистон–Хитой стратегик шериклигининг мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, илмий-тадқиқот ишлари, академик алмашинувлар ва қўшма лойиҳаларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Томонлар келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ёш тадқиқотчилар учун академик имкониятларни ошириш масалаларига эътибор қаратдилар.

Маълумот ўрнида: Тсингҳуа университети 1911 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Хитой Халқ Республикасининг миллий университетлар рейтингида биринчи ўринни, жаҳон университетлари рейтингида эса 12-ўринни эгаллайди. Ушбу олий таълим муассасаси илм-фан, муҳандислик, технология ва ижтимоий фанлар соҳасида етакчи илмий марказлардан бири ҳисобланади.