Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда!
01.08.2025 / 16:54
.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур қишлоқ хўжалиги фанлари академияси вице-президенти Алифу Аиерши бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Учрашувда томонлар селекция, уруғчилик, юқори ҳосилли экинлар етиштириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг комплекс усуллари, мелиорация ва сувни тежайдиган технологиялар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини назорат қилиш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигида ахборот технологияларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги машиналари, иссиқхоналар қуриш ва бошқа тегишли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Учрашув сўнггида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат доирасида:
✔️Халқаро илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш;
✔️Қўшма тадқиқотлар ва уларнинг натижаларини нашр этиш;
✔️Семинар, ўқув курслари, конференциялар ташкил этиш;
✔️Кадрлар алмашинуви йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми – бу икки давлат ўртасида илм-фан, технология ва инновациялар соҳасидаги стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Ушбу ташриф ва келишувлар натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори самарадорликка эришиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва халқаро миқёсда илмий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари яратилмоқда. Бу эса нафақат илмий жамоатчилик, балки бутун қишлоқ хўжалиги сектори учун муҳим аҳамият касб этади.