Ўзбекистон -Хитой қўшма илмий лойиҳаси

17.07.2025 / 10:57

image

Айни кунларда Фанлар академияси Ион плазма ва лазер технологиялари институтида бажарилаётган Ўзбекистон -Хитой қўшма лойиҳаси доирасида лойиҳа раҳбари V.Quvondiqov ҳамда кичик илмий ходим Д.Ўразкуловалар Нанжинг Теч Университети қошидаги Счоол оф Флехибле Элестронисс (Футуре Течнологиес) илмий мактабида ҳамкорликда қўшма тадқиқотлар олиб боришмоқда. 

Хизмат сафари давомида лойиҳада қўйилган илмий вазифалар юзасидан Хитой томонидаги ҳамкор илмий марказлар Нанжинг Теч, Чангзҳоу ва Нанжинг Форестрй университетлари олимлари (Сунсун Ли, Венчао Зҳао, Чао Ма, Линглинг Зҳу, Юминг Ванг, Зҳен Ванг) билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Олиб борилаётган тадқиқотларда ўз ўзидан агрегацияланувчи функционал моноқатлам материалини яримшаффоф органик қуёш элементларида қўллаш орқали уларнинг термик барқарорлигини ошириш бўйича тажрибалар ўтказилмоқда. Ушбу лойиҳада ақлли иссиқхоналарда қўллаш учун янги синтез қилинган материаллар асосида термик стрессга чидамли яримшаффоф органик фотоволтаик элементларнинг лаборатор намуналарини ишлаб чиқиш мақсад қилинган бўлиб, бу каби ярим шаффоф органик фотовольтаик элементларнинг оптик ёруғлик ўтказувчанлигининг ўсимликларда кечаётган фотосинтез жараёнларига таъсир қилиш механизмларини тадқиқ қилиш режалаштирилган.