Пашшат ёдгорлиги
02.07.2025 / 15:45

ЎзР ФА Миллий археология маркази илмий ходимлари ҳамда Англиянинг Кембриж университетининг Кингс Коллежи олимлари ҳамкорликда Қизилқум чўлида дала қидирув ишларини олиб борилди.
Пашшат ёдгорлигидаги тадқиқотларда бир неча дона палеолит даври тош қуроллари ва ўрта асрларга оид сопол парчалари аниқланди.
Шунингдек, ёдгорлик атрофида ер қатламлари стратиграфияси ўрганилди. Улус қишлоғи яқинидаги Каттааччиқ кўл атрофида дала қидирув ишлари олиб борилди.
Учтут палеолит даври устахонаси қиёсий таҳлил учун кўздан кечирилди. Зарафшондон 130 км шимолий ғарбидаги Сукети (сув кетти) кўл атрофи тадқиқ қилиш натижасида палеолит ва неолит даври тош қуроллари аниқланди.
Натижада, Қизилқум чўли қадимдан одам излари бўлганлигидан далолат берувчи ашёлар қўлга киритилди. Келажакда Кингс Коллежи олимлари билан ҳамкорликда ишлаш учун дастлабки қадамлар қўйилди.